Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Япониянинг Тоттори университетининг таклифларига асосан ўтказилган мақсадли танлов натижаларига кўра 10 нафар ёш олим ғолиб сифатида танлаб олинди.
Танлов жараёнининг шаффофлиги ва сифатини таъминлаш мақсадида вазирлик ҳузуридаги Эксперт гуруҳи аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасидан қўшимча экспертлар жалб этилди. Вазирлик ва идоралардан тегишли тартибда тақдим этилган 32 нафар номзодлар ва улар тўғрисидаги маълумот (ҳужжат)лар ҳамда номзодларнинг илмий стажировка тақдимолари ҳимояси чуқур таҳлил қилинди.
Ўз навбатида, мақсадли танлов шартлари ва талаблари ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисида тегишли вазирлик ва идораларга батафсил маълумотлар берилди. Бунда, республикамиздаги коронавирус пандемияси билан боғлиқ эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда номзодларнинг тақдимот ҳимоялари “Zoom” платформасида онлайн форматда видеомулоқот шаклида ташкил этилди.
Мақсадли танлов саралаш жараёни якунлари бўйича қуйидаги натижалар қайд этилди: ўсимликлар, экинларни яхшилаш ва экотизимини тиклаш йўналиши бўйича 2 нафар; яйловлар, яйловлар экологияси ва чорвачиликни бошқариш йўналиши бўйича 2 нафар; амалий метеорология, иқлимшунослик ва масофадан зондлаш йўналиши бўйича 3 нафар; тупроқ экологияси ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш йўналиши бўйича 3 нафар жами 10 нафар номзод Мақсадли танлов ғолиблари сифатида маъқулланди. 22 нафар номзод Эксперт гуруҳи хулосасига асосан рад этилди.
Шу муносабат билан, Вазирлик раҳбарияти саралаш танловларни юқори савияда ўтказишга ҳисса қўшган ҳамда фаол иштирок этганликлари учун Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасидан Салимжон Бўриевга, Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказидан Бахтиёр Холматжоновга ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасидан Отабек Хўжаева чуқур миннатдорчилик билдиради.
Ҳозирги кунда, Вазирлик томонидан 2020 йилнинг 30 сентябрига қадар ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларда (марказлар, университетлар ва бошқалар), шу жумладан илмий лабораторияларни жиҳозлаш учун сотиб олинадиган юқори технологик асбоб-ускуналарда ишлаш методикасини ўзлаштириш учун қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш мақсадида танлов эълон қилинган.
Қўшимча маълумотлар олиш учун: Илмий стажировкаларни ташкиллаштириш ва илмий лаборатория ускуналарини харид қилиш:
бўлими бошлиғи Сарварбек Тахиров, телефон: (90) 989 24 05,
электрон манзил: S.takhirov@minninovation.uz,
бош мутахассис Тоиржон Кабашев, телефон: (93) 180 69 29,
электрон манзил: toir1981@mail.ru, ва
етакчи мутахассис Мухсинбек Жўрабеков, телефон: (90) 175 95 25,
электрон манзил: m.jurabekov@mininnovation.uz
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати