4 Октябрь – Ҳалқаро ҳайвонлар куни
02.
10. 2020
15:00
5675
Новости

Дунёда ҳар йили 4 октябр куни «Ҳалқаро ҳайвонлар куни» нишонланади. Бу байрам инсоният эътиборини ер шарида мавжуд бўлган ҳайвонот оламини муҳофаза қилишга қаратади.

«Ҳалқаро ҳайвонлар куни» йўқ бўлиб кетиш ҳавфи остида турган ҳайвонот оламига инсонларнинг эътиборни жалб қилиш мақсадида илк бор 1931 йилда Флоренция (Италия) шахрида нишонланди.

Ушбу байрам нафақат ёввойи ҳайвонларни, балки хонаки (маданийлаштирилган) ҳайвонларни муҳофаза қилишга ҳам қаратилган. Чунки сўнгги йилларда инсонлар томонидан хонакилаштирилган ҳайвонларга нисбатан шавқатсиз муносабатда бўлиш ҳодисалари кўпайиб бормоқда.

Олимларнинг маълумотларига кўра дунёда ҳар миллион йилда барча биологик турларнинг % йўқ бўлиб кетади. Бошқача қилиб айтганда, ҳар йили тирик мавжудотларнинг бирдан бешгача турлари йўқ бўлиб кетмоқда. Бугунги кунда ҳайвонот оламининг йўқ бўлиб кетиш тезлиги беш баробаргача ошди.

Бугунги кунда дунёнинг 60 дан зиёд мамлакатлари ушбу байрамни нишонлаб, табиатни муҳофаза қилиш давлат органлари ҳамда ҳайвонларни муҳофаза қилиш жамиятлари томонидан ушбу кунга бағишланган турли оммавий тадбирлар ва акциялар уюштирилади.

Давлат экология қўмитаси «Тошкент ҳайвонот боғи» билан ҳамкорликда 2020 йилнинг 4 октябр куни Республикамиз ҳудудидаги экологик масалаларни жамлаган ҳолда таълим тизими томонидан ушбу масала ечимига ҳисса қўшиш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг экологик саводхонлигини ошириш, уларнинг экологик онги ва экологик маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш, экологик таълим ва тарбия жараёнини самарали ташкил қилиш мақсадида, мактаб ўқувчилари учун «Ҳалқаро ҳайвонлар куни»ни нишонлашни режалаштирган.

Байрам 2020 йилнинг 4 октябр куни соат 10:00 дан 12:00 га қадар «Тошкент ҳайвонот боғида» Юнусобод туманининг 187-сонли мактабнинг 5-синф ўқувчилари учун уюштирилмоқда.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы