Тошкент шаҳри. Истиқлол ва Амир Темур кўчалари орасидаги ҳудудда кесилган дарахт юзасидан
25.
11. 2020
19:24
6291
Эконадзор

Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан 2020 йил 25 ноябрь куни пойтахтимизнинг Истиқлол ва Амир Темур кўчалари орасидаги ҳудудда ноқонуний дарахт кесилиши юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушган мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига Давлат хизматлари агентлиги орқали Истиқлол ва Амир Темур кўчалари орасидаги ҳудудда қуриган дарахт бўйича мурожаат келиб тушгандан сўнг, мазкур дарахт 5 ноябрь куни жойига чиқиб ўрганилган ва қуриганлиги аниқланган.

Дарахт табиий омиллар таъсирида касалланиб, қуриганлиги боис, 3 кун олдин Ободонлаштириш бошқармаси томонидан ўрнатилган тартибда санитар кесиш амалга оширилган.

Шу билан бирга 2020 йил 24 ноябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида таъкидланганидек, Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан Ободонлаштириш бошқармасига такдимнома киритилди. Унга асосан қуриган ҳамда касалланган дарахтларни кесиш жараёнида экология инспекторларини хабардор қилиш масаласи қўйилган.

Шу билан бирга Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан дарахтларнинг қуриши ва зарарланишининг олдини олиш мақсадида Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳузурида ўсимликларни ҳимоя қилиш тузилмасини ташкил килиш бўйича Тошкент шаҳар бошқармаси Халқ депутатлари кенгашига таклиф киритилган бўлиб, мазкур таклиф Кенгаш қарори билан маъқулланган эди. Ҳозирда мазкур таклиф Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасига киритилган.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Полезные ресурсы