2021 йил 12 январь куни Давлат экология қўмитаси раиси А. Максудов Фарғона вилоятига хизмат сафари доирасида Учкўприк туманидаги шифобахш ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлашга ихтисослашган «Меҳригиё» корхонасига ташриф буюриб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди.
Корхона доривор ўсимликларни етиштириш ва уларни қайта ишлаш асосида 130 га яқин шифобахш чой, шарбат ва асалли маҳсулотларни тайёрлайди.
Корхонада нафақат юртимиз табиатида учрайдиган, балки хориждан келтирилган наботот намуналарини парваришлаш ҳам йўлга қўйилган.
Мазкур корхонага 22,4 гектар ер майдони ажратиб берилгани шу ернинг ўзида шифобахш ўсимликларни етиштиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Айни кунларда розмарин, гуава, зайтун, атиргул, мушмула каби 50 турдан зиёд доривор ўсимликлар парваришланмоқда.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати