2021 йил 12 январь куни Давлат экология қўмитаси раиси А. Максудов Фарғона вилоятига хизмат сафари доирасида Фарғона шаҳридаги чиқиндиларни қайта ишловчи «SANFA VAYBER» МЧЖ га ташриф буюрди.
Мазкур корхона бир йилда 2000 тонна пластмасса идишларни қайта ишлаб, синтифон ва спорт тўшамаларини ишлаб чиқаради.
Ташриф давомида Давлат экология қўмитаси раиси мазкур корхона фаолияти ва янги келтирилган техникалар билан яқиндан танишди.
Шуни таъкидлаш лозимки, чиқиндиларни қайта ишловчи мазкур техникалар бир кунда ўртача 15-20 тонна, бир йилда эса 4500 тонна чиқиндини қайта ишлашга мўлжалланган.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати