Давлат экология қўмитаси раиси Сурхон давлат қўриқхонасида бўлди
19.
01. 2021
19:27
5761
Новости

2021 йил 19 январь. Давлат экология қўмитаси раиси А. Максудов Сурхондарё вилоятига хизмат сафари доирасида Сурхон давлат қўриқхонасида бўлиб, қўриқхона фаолияти билан танишди. Мутасаддилар билан учрашув давомида қўриқхона фаолиятини такомиллаштириш юзасидан вазифаларни белгилади.

Маълумот ўрнида таъкидлаш зарурки, Сурхон давлат қўриқхонаси ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига ниҳоятда бойлиги билан диққатга сазовор. Қўриқхонада Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган 26 турдаги судралиб юрувчилар, 18 турдаги ноёб ҳайвонлар ва 136 турдаги қушлар учрайди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы