Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича миллий дастур тасдиқланди
11.
03. 2021
20:21
5514
Новости

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 9 мартдаги 126-сон қарори билан Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича миллий дастур ҳамда уни амалга оширишнинг «йўл харитаси» тасдиқланди.

Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича Миллий дастур халқаро ҳамжамиятнинг озон қатламини муҳофаза қилишга қаратилган янги ёндошувларини ўзида акс эттиради.

Мазкур қарор билан белгиланган вазифаларни амалга ошириш натижасида:

– Ўзбекистон Республикаси озон бузувчи моддалар бўйича Монреаль протоколига киритилган тўрта яъни, Лондон (1990 й. Мақсади: озон бузувчи моддалар (ОБМ) сони кўпайтирилган), Копенгаген (1992 й. Мақсади: 2030 й. ГХФУ моддасини ишлаб чиқариш ва фойдаланиш тақиқланган), Монреаль (1997 й. Мақсади: ОБМларни импорти ва экспортини лицензиялашга қаратилган), Пекин (1999 й. Мақсади: ОБМ билан савдо қилиш тақиқланган) тузатишлар асосида ишларни кучайтириш шунингдек, сўнгги киритилган Кигали (2016 й. Мақсади: нафақат ОМБларни балки, Озон учун хавфсиз моддаларни ҳам тартибга солиш) тузатишига қўшилиш масаласини кўриб чиққан ҳолда, ҳалқаро аҳамиятга эга талабларни ижро этиш;

– Лойиҳанинг 3-иловаси билан киритилаётган Вазирлар Маҳкамасининг «Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикасига импортини ва Ўзбекистон Республикасидан экспортини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 9 январдаги 17-сон қарорининг 2-иловасига киритилаётган тўлдириш натижасида озонни бузувчи ёки уларга боғлиқ бўлган моддалардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган совутиш жиҳозлари ва ҳавони кондиционерлаш ускуналарини Ўзбекистон Республикасига импорт қилинишига йўл қўймаслик чораларини кўришга эришилади.

 

 

Давлат eкология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


Полезные ресурсы