Тошкент вилояти. Дарё ўзанларини тозалаш тартиби ва лойиҳа талабларига амал қилмаган субъектлар шартномалари бекор қилинди
12.
03. 2021
10:21
5717
Эконадзор

Куни кеча Давлат экология қўмитаси Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Тошкент вилояти ФВВ, «Хавфсиз Дарё» ДУК ва Давлат геология қўмитасининг ҳудудий бошқармаси ходимлари билан биргаликда ташкил қилинган ишчи гуруҳ норуда фойдали қазилмалар мавжуд жойларда ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлмаган субъектлар томонидан ўзанларни тозалаш ишлари жараёнида ноқонуний тарзда қум-шағал материалларини қазиб олиш ҳолатларини аниқлаш ва барҳам бериш мақсадида Тошкент вилоятининг Оққўрғон ва Пискент туманларида жойлашган 8 та ўзан тозалаш обьектлари ўрганилди.

Ўрганиш давомида Бургалик ҳудудида фаолият юритаётган 3 та субъект дарё ўзанларини тозалаш тартиби ва лойиҳа талабларига амал қилмаганлиги сабабли шартномаларнинг узайтирилиши бекор килинди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы