Сирдарё вилояти: Расмий муносабат
16.
03. 2021
18:44
5261
Новости

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё тумани «Ширин» маҳалласи ҳудудида эрта тонгдан дарахт кесилаётган ҳолат туширилган видеомурожаат Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Миллий гвардия ҳамда туман ҳокимияти мутасаддиларидан иборат тезкор гуруҳ томонидан ўрганиш олиб борилаётган эди.

Ўрганиш давомида Сирдарё туман «Ширин» маҳалласида 3 турдаги жами 7 дона дарахтлар кесилиб, ушбу маҳаллада яшовчи фуқаро И. Тангиркулов хонодонига тўкилгани аниқланди. Ушбу ҳолат «Ширин» МФЙ биноси яқинида фуқаро М. Р. нинг топшириғи билан ёлланма ишчи Н. К. томонидан жами 3 турдаги 7 дона манзарали дарахтларни Давлат экология органлари хулосаларини олмасдан ноқонуний равишда кесилган.

Ушбу ҳуқуқбузарлик юзасидан жами 116 млн 620 минг сўм табиатга етказилган зарар миқдори аниқланди. Ҳолат юзасидан қонунда белгиланган тартибда чора кўриш учун Сирдарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.

 

 

Давлат eкология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы