Тошкент вилояти. Чиқинди полигонларини рекультивация қилиш тадбирлари кўздан кечирилди
21.
05. 2021
21:54
5183
Новости

2021 йил 21 май куни Давлат экология қўмитаси раиси Алишер Максудов Тошкент вилоятига хизмат сафари доирасида Бўстонлиқ туманидаги чиқинди полигонларини рекультивация қилиш ишлари билан танишди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилдаги қарори билан тасдиқланган «2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегия» доирасида полигонларга кўмиш учун йўналтириладиган қаттиқ маиший чиқиндилар ҳажмини камайтириш, санитария ва экологик меъёрлар талабларига мувофиқ келадиган замонавий қаттиқ маиший чиқинди полигонларини яратиш, шунингдек, мавжуд полигонларни ёпиш ва рекультивация қилиш бўйича чора-тадбирларни кўриш белгиланган.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы