Хабарингиз бор, шу кунларда мамлакатимизда «Мўйноққа мадад» экологик хайрия веломарафони бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу веломарафонда Давлат экология қўмитаси ҳам асосий ҳамкорлардан бири сифатида иштирок этмоқда.
Бугун пойтахтимиздаги «Ҳумо Арена» спорт мажмуаси олдида веломарофон қатнашчилари учун тантанали тадбир ташкил этилди. Унда Давлат экология қўмитаси раиси А. Максудов ва Ўзбекистон Экология партияси раиси Н. Обломуродов қатнашиб, иштирокчиларга омад тиладилар.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати