Қўшма лойиҳа тақдимоти
17.
06. 2021
18:38
4299
Новости

2021 йил 17 июнь куни Давлат экология қўмитаси ва Глобал яшил ўсиш институти (GGGI) ҳамкорлигида «Орол денгизи таназзули салбий оқибатларини бартараф этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасининг экологик тикланиши бўйича» қўшма лойиҳа тақдимоти ўтказилди.

Тадбирда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Ж.Казбеков, Глобал яшил ўсиш институтининг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари доктор Аарон Рассел, шунингдек, Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) Тошкентдаги офиси раҳбарияти иштирок этди.

Оролбўйи ҳудудида амалга ошириш режалаштирилган лойиҳа Давлат экология қўмитаси ҳамда GGGI томонидан амалга ошириладиган биринчи лойиҳа бўлиб, 2021-2024 йилларга мўлжалланган ва унинг умумий қиймати 5,9 млн АҚШ долларини ташкил этади. Лойиҳа KOICAнинг грант маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Асосий мақсад Оролбўйи экологик инқирозининг оқибатларини бартараф этиш учун Қорақалпоғистон Республикасининг яшил тикланишига ёрдам бериш ва табиий офатлардан энг кўп зарар кўрган ҳудудлар аҳолиси учун табиий хатарларга бардошли барқарор ҳаёт кечиришига қаратилган чораларни белгилашдан иборат. Лойиҳа Мўйноқ, Кегейли, Чимбой, Бўзатов, Тахтакўпир, Қўнғирот, Қораўзак ва Қонликўл туманларида амалга оширилади.

Қўшма лойиҳа тақдимоти

Қўшма лойиҳа тақдимоти

Қўшма лойиҳа тақдимоти

Қўшма лойиҳа тақдимоти

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы