2021 йил 29 июнь куни Тошкент Ботаника боғида Ёшлар куни муносабати билан «Учинчи ренессанс бунёдкорлиги» шиори остида Ўзбекистон Ёшлар ва талабалар форуми доирасида «Яшил ташаббус» акциясига старт берилди.
«Яшил ташаббус» экологик акциясининг мақсади ёшларнинг атроф-муҳит масалаларини ҳал этиш жараёнларига жалб этиш, ташаббускор ва истеъдодли ёшларни аниқлаш, уларга ўз қобилият ва кўникмаларини намоён этиш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ёш авлоднинг экология соҳасига бўлган қизиқишини ошириш, жамиятда муносиб ўринларини топишга ёрдам беришдан иборат.
Акция давом этмоқда.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати