Наманган вилояти. Қўмита раисининг ўрганишлари
09.
07. 2021
16:05
5400
Новости

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси А. Максудов 9 июль куни Наманган вилоятида хизмат сафарида бўлди.

Қўмита раиси дастлаб Наманган вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари билан учрашиб, тизимда олиб борилаётган ишларнинг аҳамияти, ечимини кутаётган масалалар юзасидан аниқ таклифлар тайёрлашнинг муҳимлиги хусусида сўз юритди. Очиқ мулоқотда соҳада мавжуд муаммоларни ҳал қилиш, ёшларнинг касбий малакаларини ошириш учун етарлича шарт-шароит яратиш каби қатор мавзуларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Хизмат сафари доирасида А. Максудов Наманган вилоятида биохилма-хилликни асраш, дарахтларнинг ноқонуний кесилишига қарши курашни янада кучайтириш, жамоатчиликнинг бу борадаги эътирозларини жойида ўрганиш, ҳар бир ҳолатни алоҳида таҳлил қилиш бўйича ҳудудий бошқарма ва туманлардаги экоинспекциялар мутасаддиларига тегишли кўрсатма ва тавсиялар берди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы