Миллий рейтинг натижалари
13.
08. 2021
12:46
5205
Новости

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 октябрдаги ПФ-6097-сон Фармони билан тасдиқланган «Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси»нинг устувор йўналишларидан бири сифатида илм-фан соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш мақсадида илмий ташкилотларнинг илмий-инновацион фаолияти самарадорлигини баҳолашга йўналтирилган Миллий рейтинг тизимини жорий этиш юзасидан тегишли топшириқ белгиланган.

Шу муносабат Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинган Илмий ташкилотларнинг 2020 йилдаги илмий-инновацион фаолияти натижалари бўйича миллий рейтинги тизими ишлаб чиқилди ва натижалари эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-мухитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни мухофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти Миллий рейтингда 105 та илмий-тадқиқот институтлари ўртасида 21-ўринни эгаллади.

Илмий ташкилотларнинг 2020 йилдаги илмий-инновацион фаолияти натижалари рейтинги.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы