Ичан-қалъа давлат қўриқхонаси кўчаларидаги оқава сув қувурлари ўтказилаётган пайтда, ХХ аср бошида, 1905 йилда қурилган Матпанабой мадрасасининг шимолий - шарқий қисмида шу давр учун мўлжалланган оқава сувлар кетадиган гумбазсимон гулбадав топилди.
Маданий мерос агентлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, мадраса ҳужраларидаги адан (тўшши)дан чиққан сувлар ҳовлидаги марказий аданга бориб тушган, навбати билан сопол қувурлар ёрдамида кўчадаги гулбадавга бориб қуйилган.
Яна бир қизиқарли жиҳати, оқава сувларни чиқариб юборишнинг қадимги тизими билан ҳозирги замон сув тизимининг ўрни анча йиллардан сўнг бир ерда эканлиги маълум бўлди.
Ушбу жой ойнаванд қилиниб, иккала тизим бир-бирига қиёсланиб кўрсатиш режалаштирилмоқда.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати