Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Жиемуратов Тлеубай Тенелбаевич – Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг Мўйноқ тумани инспекциясининг бош мутахассиси «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.
Бағрикенглик, ғамхўрлик, саҳоватпешалик билан фазилатлари билан барчага ўрнак бўлиб, ҳурмат-эътиборга сазовор бўлиб келаётган ҳамкасбимизни бу юксак эътироф билан муборакбод этиб, сиҳат-саломатлик, узоқ умр, тинчлик-хотиржамлик, бахт-саодат, келгуси фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қоламиз.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати