Эконазорат: Қашқадарё вилояти. Тоғ эчкисини отганлар ушланди
26.
08. 2021
14:12
5834
Новости

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекциянинг Қашқадарё вилоятидаги ходимлари Ҳисор давлат қўриқхонаси ҳудудида ўтказилган назорат рейд тадбири давомида қонунбузилиш ҳолатларини аниқлашди.

Ноқонуний овчиларнинг ёввойи ҳайвонот дунёсига келтирган зарари 11 025 000 (ўн бир миллион йигирма беш минг) сўм миқдорида ҳисобланди.

Бундан ташқари, назорат рейд тадбири давомида «Ҳисорак» қишлоғида яшовчи фуқаролар ўзларига тегишли бўлган эшшак ва итлар ёрдамида 461 бош қўй, 93 бош эчкини қўриқхона ҳудудида ноқонуний боқиб юрганлиги аниқланди.

Шунингдек, «Тамшўш» қишлоғида яшовчи фуқаролар 514 бош қўй ва 86 бош эчкини рухсат этилмаган жойда боқиб юрганлиги қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 290-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги Низом»га асосан етказилган умумий зарар миқдори ҳисобланганда 307 083 000 (уч юз етти миллион саксон уч минг) сўмни ташкил этди.

Ҳисор давлат қўриқхонасида аниқланган мазкур қонунбузилиш ҳолатларини содир этган шахсларнинг жавобгарлик масалалари кўриб чиқилиши ва табиатга етказилган зарарларни ундириш мақсадида юқорида тилга олинган ҳолатлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топшириш учун расмийлаштирилмоқда.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы