Жиззах вилоятида ички ишлар ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилаётган экологик назорат тадбирлари давомида атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатаётган, табиатга зарар келтираётган ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, уларга маъмурий чоралар кўриляпди ҳамда экологик тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб борилмоқда.
Пахтакор туманида бўлиб ўтган назорат рейд тадбирида ҳеч қандай рухсатнома расмийлаштирмасдан ноқонуний равишда табиий ҳолда ўсувчи қамиш ўсимлигини ўриб, ўзи бошқарувида бўлган автотранспорт воситасида ортиб, олиб кетаётганлик ҳолати аниқланди. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва БҲМнинг 5 баробари миқдорида жарима белгиланди.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати