Хоразм вилояти. Сессиядаги эшитув
26.
09. 2021
14:32
3961
Новости

Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Аграр сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси Ҳалқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда Хоразм вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи А. Қличевнинг 2021 йил I-яриш йилликда вилоятда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.

Йиғилишда соҳада олиб борилаётган кенг кўламдаги ислоҳатлар, амалга оширилган ишлар билан бир қаторда мавжуд камчиликлар, уларни юзага келтираётган омиллар ва уларни ечими бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Йиғилишда ҳал қилиниши лозим бўлган вазифалар юзасидан тегишли масъул ташкилотларга топшириқлар берилди. Кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан доимий комиссиянинг тегишли қарори қабул қилинди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы