Европа инвестицион банки делегацияси билан учрашув
29.
09. 2021
20:34
4079
Новости

2021 йил 29 сентябрь санасида Давлат экология қўмитасида Европа инвестицион банки Европа Иттифоқининг қўшни Шарқий ва Марказий Осиёдаги кредит операциялари бўлими бошлиғи Рафаль Рибаки бошчилигидаги делегация билан учрашув ташкил этилди.

Музокаралар давомида хорижий ҳамкорлар билан Оролбўйи ҳудудида атроф-муҳитни қайта тиклаш, хусусан, деградацияга учраган ерларни қайта таклаш, ерлардан чанг ва зарарли тузларнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида ўрмонзор ва бутазорлар барпо қилиш бўйича ҳамкорлик қилиш ва бу соҳада қўшма грант лойиҳасини амалга ошириш бўйича зарур чоралар кўриш юзасидан келишувга эришилди. Бу мақсадда, қуруқликка чидамли Оролбўйи ҳудуди табиатига мос дарахт ва буталар навларини танлаш муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Ж. Казбеков томонидан Давлат раҳбари ташаббуси билан Оролбўйи ҳудудида экологик қайта тиклаш соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида маълумот берди.

Тадбир сўнггида томонлар кейинги қадамлар ҳамда қўшимча музокалар ташкил этишга келишиб олдилар.

Европа инвестицион банки делегацияси

Европа инвестицион банки делегацияси

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы