Долзарб мавзудаги учрашув
03.
10. 2021
19:19
3956
Новости

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида ташкил этилган навбатдаги тадбир мамлакатимиз ҳудудидаги дарахтларни хатловдан ўтказиш жараёнига замонавий технологиялар ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш масалаларига бағишланди.

Қўмита раиси ўринбосарлари И. Боқижонов ва Ж. Казбеков, шунингдек, «O’zbekkosmos» агентлиги раҳбарияти ҳамда «Bezpilotnik» МЧЖ тажрибали мутахассислари иштирокида маслаҳатлашув тарзида ўтказилган мулоқот давомида хатлов учун таклиф этилаётган лойиҳалар тақдимот шаклида кўриб чиқилди.

Белгиланган вазифанинг муҳимлигини инобатга олган ҳолда ҳар бир ғоя, оқилона ечим сифатида билдирилган фикр-мулоҳаза атрофлича муҳокама қилинди.Тадбир якунида лойиҳаларни биохилма-хилликни асрашнинг ўзига хос жиҳатлари нуқтаи назаридан янада такомиллаштириш, бу жараёнга учувчисиз қурилмалар ёрдамида хизмат кўрсатадиган бошқа ташкилотлар ва иқтидорли дастурчиларни ҳам жалб этиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

Шу муносабат билан Давлат экология қўмитаси айни йўналишда фаолият олиб борувчиларни ҳамкорликка таклиф этади.

Тошкент шаҳри

Тошкент шаҳри

Тошкент шаҳри

Тошкент шаҳри

Тошкент шаҳри

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы