Хоразм вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг ИИБ билан ҳамкорликдаги тезкор рейд тадбири
06.
10. 2021
17:55
4863
Новости

Хоразм вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Гурлан туман инспекцияси ҳамда Гурлан туман ИИБ ҳодимлари билан биргаликда туманда ўтказилган экологик назорат рейд тадбирлари давомида Шовот- Гурлан магистраль йўлида Янгиариқ туманида яшовчи фуқаролар Н.Э. ва Д.Н. лар давлат захира ерларидан табиий ҳолда ўсиб турган саксовулни қўпориб олиб кетаётганлиги аниқланди.

Аниқланган ҳолат бўйича фуқароларнинг ҳар бирига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, уларнинг ҳар бирига 1 350 минг сўмдан жарима қўлланилди. Табиатга етказилган зарар 4 536 минг сўмни ташкил этди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы