Ноёб қушни кўпайтириш тадбирлари
08.
10. 2021
13:51
4696
Событие

Куни кеча Қорақалпоғистон Республикасининг Қораўзак тумани ҳудудига – ёввойи, табиатда йўқолиб кетиш хавфи остида турган ноёб қуш – 1031 бош йўрға тувалоқ табиатга қўйиб юборилди.

Таъкидлаш зарурки, бу каби тадбирлар «Falcon Hunting Solutions» компанияси кўмагида ҳар йили мамлакатимиз ҳудудларида, айниқса Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ҳамда Бухоро вилоятларида фаол ташкил этилиб, бугунги кунга қадар жами 22493 та қуш, шу жумладан 2021 йилнинг ўзида жами 6173 та йўрға тувалоқ қушлари табиатга қўйиб юборилди.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизнинг Бухоро вилоятида жойлашган қушларни муҳофаза қилиш ва кўпайтириш Амирликлар маркази («Emirates Bird Breeding Center for Conservation») шунингдек, Навоий вилоятида жойлашаган йўрға тувалоқ қушларини сақлаш бўйича Амирликлар маркази («Emirates Center for Conservation of Houbara») 2008 йилдан буён йўрға тувалоқ қушларини табиатдаги сонини қайта тиклаш билан шуғулланиб келмоқда.

Йўрға тувалоқлар Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига ноёб тур сифатида киритилган. Улар Қизилқум чўлларида яшайди. Уларнинг сони ва диапозони 1960 йиллардан бошлаб камайишни бошлаган.

Йўрға тувалоқ Марказий Осиёда кўпаядиган, кўчиб яшайдиган қуш ҳисобланади. Ушбу тур баҳорда Ўзбекистонга учиб келиб, март-июнь ойлари оралиғида Марказий Осиёда кўпаяди. Октябрь ойида йўрға тувалоқ нисбатан иссиқ бўлган ҳудудларга – Афғонистон, Эрон, Покистон, Ҳиндистон ва Арабистон ярим оролига – қишлаш учун учиб кетади.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы