Эконазорат: Хоразм вилояти. Рей
13.
10. 2021
08:54
4574
Эконадзор

2021 йил 12 октябрь куни Хоразм вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан Урганч туман "Чолиш Блок Постида" ўтказилган экологик назорат рейд тадбирлари давомида фуқаро О.Собиров ISUZU русумли юк машинасида хеч қандай тегишли рухсатномасиз давлат захира ерларидан табиий ҳолда ўсиб турган саксовул ўсимлигини қўпориб олиб келаётганлиги аниқланди.

Аниқланган ҳолат бўйича фуқаро О.Собировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 млн 350 минг сўм жарима ҳамда 1 млн 512 минг сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы