Ўтган 9 ой мобайнида соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузган 34 275 нафар шахс аниқланди. 32 млрд сўм маъмурий жарима ва табиатга етказилган зарарлар ҳисобланиб, 16,3 млрд сўм ундириб олинди.
1365 та ҳолат бўйича 15 млрд сўм жарима ва табиатга етказилган зарарларни ундириш юзасидан тайёрланган материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига киритилди. 12 та ҳолат бўйича 1,6 млрд сўмлик даъволар юзасидан қонунбузарлик содир этган шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш бўйича иш қўзғатилди.
Ҳуқуқбузарлардан 376 дона ҳайвон ва парранда, 1 900 кг балиқ, 49 637 кг доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликлар, 1520 м³ ўтин, 45 та ов қурол ва 570 та аслаха ва бошқа инвентарлар олиб қўйилган.
Инспекция томонидан 23 та идоравий хизмат текширувлари ўтказилиб, натижаси бўйича аниқланган камчиликлар ва ходимларга чора кўриш юзасидан тегишли таклифлар киритилди ва ижрога қаратилди.
Жумладан, Бош прокуратура, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Омбудсман) тақдимномалари, фуқаролар мурожаатлари ҳамда бошқа асосларга мувофиқ Сурхондарё, Жиззах, Навоий, Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳар бошқармаларида хизмат текшируви ўтказилди.
Давлат инспекторлари томонидан аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари 2020 йилнинг мос даврига нисбатан
– Қорақалпоғистон Республикасида 114 фоизга;
– Бухоро вилоятида 112 фоизга;
– Қашқадарё вилоятида 108 фоизга;
– Андижон вилоятида 104 фоизга;
– Хоразм вилоятида 70 фоизга;
– Тошкент вилоятида 74 фоизга;
– Жиззах вилояти ва Тошкент шаҳрида 80 фоизга ўсиш кузатилган.
Республика бўйича 1 та инспектор учун аниқланган қонунбузилиш ҳолати 25 тани, белгиланган жарима 14,5 млн сўмни, ҳисобланган зарар 9,4 млн сўмни ташкил этди.
“Хавфни таҳлил қилиш низоми”га асосан корхоналар фаолиятини таҳлил қилиш, соҳага оид қонун талабларини бузиб фаолият юритаётган корхоналарда ваколатли орган билан келишилган тартибда жами 221 та текшириш ўтказилди.
Йўналишлар бўйича:
ЧИҚИНДИЛАРНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ СОҲАСИДА аниқланган ҳуқуқбузарликлар сони – 13 982 тани (2020 йил 9 ой даврида 20 605 та), белгиланган жарима миқдори – 4 570 млн сўмни (2020 йил 9 ой даврида 3 950 млн сўм) ташкил этган.
АТМОСФЕРА ҲАВОСИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ СОҲАСИДА аниқланган ҳуқуқбузарликлар сони – 10 075 тани (2020 йил 9 ой даврида 7 991 та), белгиланган жарима миқдори – 2 272 млн сўмни (2020 йил 9 ой даврида 1 938 млн сўм) ташкил этган.
СУВ ОБЪЕКТЛАРИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ СОҲАСИДА аниқланган ҳуқуқбузарликлар сони – 1 507 тани (2020 йил 9 ой даврида 1 252 та), белгиланган жарима миқдори – 1 378 млн сўмни (2020 йил 9 ой даврида 1 099 млн сўм) ташкил этган.
ЕР ВА ЕР ОСТИ БОЙЛИКЛАРИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ СОҲАСИДА аниқланган ҳуқуқбузарликлар сони – 3 343 тани (2020 йил 9 ой даврида 3 205 та), белгиланган жарима миқдори – 5 152 млн сўмни (2020 йил 9 ой даврида 5 140 млн сўм) ташкил этган.
ЎСИМЛИК ДУНЁСИНИ МУҲОФАЗА МУҲОФАЗА ҚИЛИШ СОҲАСИДА аниқланган ҳуқуқбузарликлар сони – 4 212 тани (2020 йил 9 ой даврида 3 572 та), белгиланган жарима миқдори – 5 145 млн сўмни (2020 йил 9 ой даврида 3 756 млн сўм), ўсимлик дунёсига етказилган – 11 083 млн сўмни (2020 йил 9 ой даврида 13 338 млн сўм) зарар ташкил этган.
ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИНИ МУҲОФАЗА МУҲОФАЗА ҚИЛИШ СОҲАСИДА аниқланган ҳуқуқбузарликлар сони – 510 тани (2020 йил 9 ой даврида 260 та), белгиланган жарима миқдори – 607 млн сўмни (2020 йил 9 ой даврида 275 млн сўм), ҳайвонот дунёсига етказилган – 246 млн сўмни (2020 йил 9 ой даврида 204 млн сўм) зарар ташкил этган.
БАЛИҚЛАРНИ НОҚОНУНИЙ ОВЛАШ БЎЙИЧА аниқланган ҳуқуқбузарликлар сони – 646 тани (2020 йил 9 ой даврида 658 та), белгиланган жарима миқдори – 713 млн сўмни (2020 йил 9 ой даврида 639 млн сўм), ҳайвонот дунёсига етказилган – 989 млн сўмни (2020 йил 9 ой даврида 1 167 млн сўм) зарар ташкил этган.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати