Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмасига янги раҳбар тайинланди
05.
11. 2021
19:37
4384
Новости

2021 йилнинг 3 ноябрь куни Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмасига иш самарадорлигини ошириш ва соҳани янада ривожлантириш мақсадида янги раҳбар – Жамшид Ишчанов тайинланди.

Жамшид Ишчанов 1983 йилда Хоразм вилоятининг Шовот туманида таваллуд топди. 2007 йилда Тошкент автомобиль ва йўллар институтини тамомлади.

2008 йилдан бошлаб, Ж. Ишчанов «Йўловчитранссервис» масъулияти чекланган жамиятида бош мутахассис, «Тошавтобустранс», «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компаниялари бош мутахассиси, бўлим бошлиғи ўринбосари, бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият юритди.

2014 йилдан буён Давлат экология қўмитасида турли лавозимларда ишлаб келган. Тажрибали, масъулиятли, талабчан.

Жамшид Раҳимбергановичга кейинги ишларида омад ва муваффақиятлар тилаган ҳолда, корхонада иш самарадорлигини ошириш ва соҳани янада ривожлантиришга ўзининг мислсиз ҳиссасини қўшишига ишонамиз.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы