Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик
04.
12. 2021
16:00
4171
Международное сотрудничество

Куни кеча Давлат экология қўмитаси раисининг ўринбосари Жусипбек Казбеков Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий офиси директори Борис Эрг, Михаэль Зукков фондининг Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бўлими бошлиғи Йенс Вундерлих, «Марказий Осиё чўллари бўйича ташаббус» лойиҳаси координатори Кристиан Вельшер билан учрашди.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиз Иттифоқ сафига қўшилган 92-чи ва Марказий Осиё мамлакатлари орасида биринчи давлат бўлди.

Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг МЭТҲларни бошқариш, табиатни муҳофаза қилиш ва экотизимларни тиклаш бўйича етук билим ва тажрибасидан фойдаланилган ҳолда Табиатга асосланган ечимларни (Nature based solutions) интегрция қилиш, Глобал экологик жамғармаси ҳамда Яшил иқлим жамғармаси маблағларини жалб қилган ҳолда Иттифоқ билан қўшма лойиҳалар портфелини кенгайтириш ва кейинчалик Ўзбекистонда ваколатхонасини очиш имкониятлари муҳокама қилинди Михаэль Зукков жамғармасига Қуйи-Амударье давлат биосфера қўриқхонасини ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон биосфера қўриқхоналари тармоғига киритишда амалий ёрдами, ёввойи ҳайвонларга зарар етказмасдан уларни хавфсиз кўчириш мақсадида тақдим этилган инъектор учун миннатдорчилик билдирилди ва келажакда МЭТҲларни бошқариш ва салоҳиятни ошириш масалалрида ҳамкорлини давом эттиришга тайёрлик билдирилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы