Коррупция – тубсиз жарлик
23.
12. 2021
18:09
4176
Событие

Бугун, яъни 2021 йилнинг 23 декабрь куни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тизим ташкилотлари ва ҳудудий бошқармалар раҳбарлари иштирокида навбатдаги видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Қўмита раиси ўринбосари И. Боқижонов бошқарган мажлисда Президентимизнинг «Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижроси юзасидан қилинаётган ишлар танқидий таҳлил қилинди.

Оқибати тубсиз жарлик бўлган коррупцияга йўл қўйган киши нафақат ўз фаолияти, балки ҳаётида ҳам тўғри йўлдан адашиб кетиши алоҳида таъкидланди. Бу балога қўл урганлар ўзи қолиб фарзандлари ва яқинлари тақдирига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Шу муносабат билан адашган ходимлар мисолида кўзни каттароқ очиш, коррупция ботқоғига ботиб қолмаслик мақсадида профилактика тадбирларини кучайтириш юзасидан барча мутасаддиларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы