Диққат эълон! Тендер – Давлат-хусусий шериклик. Қашқадарё вилояти Миришкор тумани
28.
12. 2021
11:24
3758
Новости

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!
Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Қашқадарё вилояти Миришкор туманида (10-лот) маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш, саралаш ва қайта ишлаш хизматларини давлат хусусий шериклик асосида амалга ошириш лойиҳаси юзасидан бир босқичли тендер бошланганлигини эълон қилади.

Тендерда иштирок этиш учун аризалар, дастлабки малакани баҳолаш ҳужжатлари ҳамда техникавий ва тижорий (молиявий) таклифларни (эълон остида кўрсатилган) ёпиқ конвертда, мухрланган, лойиҳа номи кўрсатилган ва Маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш, саралаш ва қайта ишлаш соҳасида Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни тузиш ҳуқуқи бўйича тендер ғолибини аниқлаш учун тендер комиссиясига деб ёзилган ҳолатда, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига, шунингдек Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигига ариза нусхаси (иловаларисиз), 2022 йилнинг 31 январь куни соат 18-00 га (Тошкент вақти билан) қадар тақдим этилиши шарт.

Тендер ўтказиш учун асос: Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.09.2020 йилдаги ПҚ-4845-сон қарори.

1) Лойиҳа концепцияси;

2) Дастлабки малакани баҳолаш ҳужжатлари;

3) Техникавий ва тижорий (молиявий) таклиф;

4) ЛБҲ;

Қуйидаги манзил бўйича кўрсатилган алоқа воситалари орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин.

100043, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 7а уй.
Телефонлар: (+998) 71 207-07-70 (1072#, 5003#); (+998) 99 409-70-02;

 

 


Полезные ресурсы