Ким рағбатлантирилди ва кимга чора кўрилди?
30.
12. 2021
16:15
4764
Событие

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг навбатдаги видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Қўмита раиси ўринбосари И. Боқижонов бошқарган мажлисда жорий йилдаги фаолиятнинг дастлабки сарҳисоби эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар мисолида кўриб чиқилди. Ижобий натижалар эътироф этилиб, нуқсонлар танқид қилинди.

Хусусан, кейинги пайтда иш жараёнида бурилиш ясаб, ўзининг фақат яхши томонларини намоён этгани учун Наманган вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Қ. Мираҳмедов, Бухоро вилояти "Давлат экологик экспертизаси маркази" ДУК директори Маҳмуд Ғуломовга нисбатан олдин қўлланилган “Ҳайфсан” интизомий чоралари муддатидан аввал бекор қилинди.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги вазифаларига совуққонлик билан ёндошиб, турли камчиликларга йўл қўйгани учун республика "Давлат экологик экспертизаси маркази" ДУК директори ўринбосари С. Юлдашев ва ушбу марказнинг яна 12 нафар ходимига меҳнат қонунчилигига мувофиқ “Ҳайфсан” эълон қилинди. Уларнинг бири директор маслаҳатчиси, 3 нафари бўлим бошлиғи, 6 нафари бош мутахассис ва яна 2 нафари етакчи эксперт саналади. Шунингдек, марказ директори қаттиқ огоҳлантирилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы