2021 йилнинг дастлабки сарҳисоби рақамларда
30.
12. 2021
16:25
3130
Новости

Экологияга оид қонунбузарликлар сони 2020 йилга нисбатан 16 фоизга камайган бўлса-да, жарималар миқдори 115 фоизга ортди.

1 856 та ҳолат бўйича 21,3 млрд сўмлик жарима ва табиатга етказилган зарарни ундириш юзасидан тўпланган материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига киритилди.

17 та ҳолат бўйича 1,9 млрд сўмлик даъволар юзасидан қонунбузарлик содир этган шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Браконьерликка қарши кураш тадбирларида давлат инспекторлар томонидан жами 6 986 та ҳуқуқбузарлик ҳолати (ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, ноқонуний балиқ ови) аниқланган бўлиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан жами 8,8 млрд сўм жарима ва 15 млрд сўм табиатга етказилган зарар белгиланган.

Дарахт ва буталарни ноқонуний кесган 4 615 нафар шахсга 17,2 млрд сўм жарима ва зарарлар белгиланди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы