Аввал хабар берганимиздек, куни кеча Президентимизнинг фармонига кўра, Нарзулло Наимович Обломурадов Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси этиб тайинланди. Юртбошимиз катта ишонч билдирган янги раҳбар бугун ўз фаолиятини мазкур қўмитанинг қайта таъмирланаётган биноси ва ҳовлисида олиб борилаётган ишлар билан танишувдан бошлади. Теварак-атрофни шинам тарзда ободонлаштириш ва улкан иншоотни ходимлар учун қулай офисга айлантириш юзасидан тавсиялар берди.
Марказий аппарат бошқарма ва бўлимлари бошлиқлари билан дастлабки очиқ мулоқот давомида қўмита олдида яқин истиқболда турган долзарб масалаларни ўз вақтида бажаришнинг долзарб аҳамияти хусусида сўз юритилди.
|
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати