Жиззах вилояти. Таълимга ватанпарварлик ва табиатга муҳаббат руҳи сингдирилса
13.
01. 2022
19:07
3977
Новости

Бугунги кунда ўсиб келаётган ёшларда ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, комил инсон каби миллий ғояларнинг асосий йўналишларини шакллантириш анъанага айланиб бормоқда. Ёшларни ҳарбий хизматга кузатиш маросимларини тантанали ўтказиш, ўқув муассасаларида Ватанга муҳаббат руҳидаги турли тадбирлар ўтказиш ҳам ватанпарварлик тизимига киради. Чунки Ватанимиз, халқимиз тинчлиги ва осойишталигини ишончли ҳимоя қилиш, бугунги кунда ҳар бир ёшнинг орзуси ва бурчига айланиши лозим.

Шу мақсадда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Фориш туман инспекцияси инспекторлари тумандаги 2- сонли "Бинафша" номли мактабгача таълим муассасида бўлиб, ёшларни Она-Ватан ва Она-табиатга муҳаббатли ва эҳтиёткорона муносабатда бўлиш туйғуларини шакллантиришга ўз ҳиссаларини қўшдилар. Тарбия масканида бўлиб ўтган тадбирда тарбиячилар ҳам махсус кийимларда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда турли машғулотларни ўтказдилар.

Давлат инспекторлари эса ёш авлоднинг юртсевар, комил ва етук инсонлар бўлиб вояга етиши, уларнинг онгида ор-номус, миллий ғурурни изчил шакллантириб бориш Ватанимизни қудратли давлатга айлантириш ҳақида суҳбатлар уюштиришди. Зеро, Ватанни, халқимиз тинчлиги ва осойишталигини ишончли ҳимоя қилиш, ватанпарвар бўлиш, содиқлик, фидойилик туйғуларини ҳис этиб яшаётган ёшларимиз мустақил юртимизнинг келажагидир.

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы