Тошкент вилояти. Бир дона қимматбаҳо дарахт кесилган, қолганлари сақлаб қолинди
31.
01. 2022
20:53
4490
Новости

Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан 31 январь куни ўтказилган навбатдаги тезкор рейд давомида Тошкент вилояти Охангарон тумани Эйвалик ҳудудида бир гуруҳ фуқаролар томонидан ноқонуний равишда бир дона қимматбаҳо дарахт – қайрағоч кесилиши билан боғлиқ ҳолат аниқланди. Тезкор тадбир давомида 5 та қайрағоч дарахтининг сақланиб қолинишига эришилди.

Ўзбекистон Республикаси МЖтК 79-модда 1-қисми билан 1 млн 350 минг сўм жарима ҳамда ўсимлик дунёсига 118 млн 705 минг сўм зарар ҳисобланди.

Айни дамда суриштирув ишлари давом этмоқда. Ҳолатга ойдинлик киритилгунга қадар эҳтиёт чораси сифатида ҳуқуқбузарликни содир этган шахслар вақтинчалик Охангарон тумани ИИБда ушлаб турилади.

Батафсил маълумотлар қўшимча равишда маълум қилинади.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы