Андижон вилояти. Алишер Навоийнинг 581 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
08.
02. 2022
09:53
3951
Событие

Жорий йилнинг 7 феврал куни Андижон вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида, бобомиз Мир Алишер Навоийнинг 581 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда сўз олганлар Хазрат Навоийнинг ижоди ва хаёти хақида ҳамда ўз даврининг юксалиши йўлида амалга оширган ишлари юзасидан ўз фикрларини изҳор этдилар. Албатта мана салкам олти асрдирки Навоий бобомизнинг ўчмас сиймоси, маърифати, ўзбек тилининг ривожланишида қўшган хиссасалари мангу бархаётдир.

Тадбир давомида Навоий қаламига мансуб ғазал ва рубоийлар бошқарма ходимлари томонидан ижро этилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы