Яшил иқтисодиёт. Стратегик экологик баҳолаш бўйича илк лойиҳа
08.
02. 2022
23:22
3332
Новости

Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Ж. Казбеков Франция тараққиёт агентлигининг (ФТА) давлат молиясини бошқариш бўйича мутахассиси К. Дешери бошчилигидаги делегация вакилларини қабул қилди.

Учрашув мобайнида Ўзбекистонда Франция томони мамлакатимизда яшил иқтисодиёт тамойилларини кенг тарғиб қилиш ва экологик экспертиза тизимини такомиллаштириш ва халқаро стандартларга ўтиш бўйича фикр алмашдилар.

Эслатиб ўтамиз, “Яшил иқтисодиёт” тамойилларини фаол жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” 24-мақсадида белгилаб ўтилган ФТА томони стратегик экологик баҳолаш бўйича тажриба лойиҳасини амалга оширишда ва яшил иқтисодиётга ўтишда атроф-муҳитга таъсири бўйича техник-молиявий кўмак ажратиш истагини билдирди.

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы