Дарахтлар ақл бовар қилмайдиган ўсимликлардир. Уларнинг ҳар бири ўзига хос экотизим бўлиб, улар бизга ғамхўрлик қилганидек, биз ҳам уларга ғамхўрлик қилишимиз лозим. Дарахтлар ва ўсимликлар барчамиз учун жуда муҳим. Дарахтларнинг аҳамияти шундаки, бу ажойиб ўсимликларсиз сайёра чўлга айланади.
Дарахтлар, хлорофиллни ўз ичига олган барча ўсимликлар сингари, фотосинтезни амалга оширади. Барглар қуруқ, ёки зараркунандалар билан зарарланган бўлса, уларни нафақат зараркунандалардан даволаш, балки баргнинг юза қисмларида чанг тўпланишига ва уларда жуда узоқ вақт давомида қолишига йўл қўймаслик керак. Акс ҳолда, уларда фотосинтез жараёни содир бўлмайди ва кислород ажралиб чиқмайди.
Биз бир кунда қанча ҳаво нафас оламиз?
Биз 24 соат ичида 7200 дан 8600 гача бўлган дақиқада 5-6 литр ҳавони нафас оламиз ва чиқарамиз.Бу жараён орқали биз кислородни қабул қиламиз ва карбонат ангидридни чиқарамиз. Фотосинтезнинг мутлақо акси. Айтиш мумкинки, ўсимликлар ва одамлар бир-бирига яшаш учун ёрдам беради.
Тадқиқотларга кўра бир кунда бир кишининг кислородга бўлган эҳтиёжини қондириш учун 22 та дарахт керак. Ўрмонларнинг кесилиши натижасида биз қисқа ёки узоқ муддатли хавф-хатарларга дучор бўлишимиз мумкин. Агар ҳеч нарса қилмасак, Ер ўпкасиз қолиб кетади.
Атмосферада газларнинг тўпланиши сайёра иқлимининг ҳар қачонгидан ҳам тез ўзгаришига сабаб бўлмоқда. Инсоният саноат инқилобидан бери атроф муҳитни ифлослантиришда асосий роль ўйнади.
Дарахтлар ҳар йили деярли 22 кг карбонат ангидридни ўзлаштиради.
Хар бир дарахт ҳаёти давомида 1000 кг атрофида карбонат ангидрид газини ютади.
Битта дарахт бир йил давомида 120 килограмм кислород ажратади.
Тупроқ эрозиясини олдини олади.
Дарахтлар тупроқ намлигини сақлаб, эрозиянинг олдини олади. Улар буни илдизлари туфайли амалга оширадилар.
Уларни эрозия жиддий хавф туғдирадиган жойларда, қияликларда ёки очиқ жойларда, шунингдек, ҳудуднинг бутун периметри бўйлаб экиш мумкин.
Шовқин ифлосланишини камайтиради.
Дарахтлар транспорт воситалари ҳаракатланиши натижасида ҳосил бўлган шовқинларни ютади. Шу сабабли, йўллар ёки аэропортлар яқинида дарахтзорлар ташкил этилади.
Улар бизни қуёшдан ҳимоя қилади.
Ёзда бизга яхши соя берадиган кўплаб дарахтлар бор, у эрда биз оиламиз билан сайр қилишимиз ёки манзарадан завқланишимиз мумкин.
Уларда кўплаб ҳайвонлар ва ҳашаротлар яшайди.
Кундалик фаолиятимиз давомида дарахт шохларида дам олаётган қушларни кўрмаслик қийин. Бу ўсимликлар кўплаб тирик мавжудотлар учун уйдир ва дарахтларсиз уларнинг яшаши жуда қийин бўлади.
Юқоридаги маълумотлар дарахтлар бизнинг ҳаётимизда нечоғлик муҳим ўрин тутишини, уларнинг сонини кўпайтириш нафақат инсонлар балки бошқа тирик мавжудотлар учун ҳам зарур эканлигини кўрсатиб турибди. Дарахтлар ақл бовар қилмайдиган ўсимликлардир, агар улар ҳурмат қилинса, биз учун жуда фойдали бўлиши мумкин.
“Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида барчамиз нафақат ўзимиз балки фарзандларимиз келажак авлод учун хам бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишимиз лозим...
Давлат экология қўмитасининг
Атмосфера ҳавосини муҳофаза
қилиш бошқармаси бош мутахассиси
Нозимбек Носиров
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати