Сув ва саломатлик муаммолари бўйича протокол
10.
02. 2022
11:13
4289
Новости

Давлат экология қўмитаси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Европа иқтисодий комиссияси (БМТ ЕИК) вакиллари билан Трансчегаравий сув оқимлари ва халқаро кўлларни муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича конвенцияга Сув ва саломатлик муаммолари бўйича протоколига (Протокол) Ўзбекистон Республикаси аъзо бўлиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида Ўзбекистонда сув таъминоти бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар хусусан, ўтган йилларда 474 та сув иншооти қурилиб, 6 минг 300 кмга яқин тармоқлар тортилган. 592 та маҳаллада 2 миллиондан зиёд аҳолининг сув таъминоти яхшилангани таъкидлаб ўтилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси 2007 йилдан буён БМТ ЕИКнинг Трансчегаравий сув оқимлари ва халқаро кўлларни муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича конвенцияси тўлақонли аъзоси ҳисобланади.

Учрашув ишитрокчилари Протоколга қўшилишнинг ижтимоий-иқтисодий томонларини ҳамкорликда таҳлил қилишни мақсад қилиб олдилар.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы