Бухоро буғусини муҳофаза қилишга бағишланган учрашув

22.
02. 2022
18:55
4597
Событие

Жорий йилнинг 22 февраль куни Давлат экология қўмитасида Қўмита раисининг биринчи ўринбосари У. Халилов ҳамда Бутунжаҳон Ёввойи табиат жамғармасининг (WWF) Марказий Осиё бўйича раҳбари Г. Мазманянц билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Жамғарма (WWF) томонидан Ўзбекистон Республикасида Бухоро буғусини янги ҳудудларга кўчириш соҳасида ҳамкорлик қилиш, бу борада мутахассисларнинг салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Музокараларда Жамғарма (WWF) томонидан Бухоро буғусини янги ҳудудларга кўчириш бўйича Ўзбекистонда амалга ошириладиган лойиҳани молиялаштириш имконияти бўйича ҳам фикр алмашилди. 2020 йилдан буён Жамғарма томонидан Ўзбекистонда 3 лойиҳа молиялаштирилган ва яна 2 та лойиҳани молиялаштириш режалаштирилмоқда.

Учрашув якунида Давлат экология қўмитаси ҳамда Бутунжаҳон Ёввойи табиат жамғармаси (WWF) ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланди.

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы