Диққат, танлов!
24.
03. 2022
18:44
4697
Тендер

Давлат экология қўмитаси, БМТ Тараққиёт дастури ва Глобал экологик жамғармасининг «Ўзбекистонда глобал исиш салоҳияти паст ва озонни емириш қобилияти бўлмаган энергия самарадор технологияларни жорий этиш орқали ГХФУни бутунлай истеъмолдан чиқариш» қўшма лойиҳаси доирасида “Озон қатлами ва ҳаёт” деб номланган озон қатламини муҳофаза қилишга бағишланган халқаро илмий мақолалар танлови эълон қилинди. 

Танловга 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 июлга қадар дунёнинг барча мамлакатларидан аккредитациядан ўтган олий ўқув юртларидан озон қатламини муҳофаза қилиш, совутиш ва ҳавони кондиционерлаш соҳасида илмий иш олиб борган ёки олиб бормоқчи бўлган бакалавр, магистр ва докторантлардан веб-платформаларда ёки илмий нашрларда чоп этилган илмий мақолалар қабул қилинади.

Батафсил маълумотни ушбу ҳаволалар (ссилкалар) орқали олишингиз мумкин: инглиз тилида https://bit.ly/3L3xI3n 

рус тилида https://bit.ly/3GnBSzE

Полезные ресурсы