Давлат экология қўмитасида учрашув
25.
03. 2022
01:00
4093
Новости

Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов БМТ Европа иқтисодий комиссияси ижрочи котиби ўринбосари Дмитрий Марьясинни қабул қилди.

Учрашув давомида Ўзбекистон томонидан олиб борилаётган “Яшил кун тартиби” хусусан, яшил иқтисодиётга ўтиш, яшил иш ўринлари яратиш, яшил энергия манбаларини жорий этиш бўйича мулоқот олиб борилди.

Д. Марьясин атроф-муҳитни муҳофаза қилишда яшил иқтисодиётнинг ўрни ҳақида тўхталиб ўтди. Шу билан бирга, саноат тармоқларига хорижий экологик стандартларни жорий қилишда БМТ ЕИКнинг хар томонлама тайёр эканлигини билдирди.

Бундан ташқари, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда илмий ёндашув, шаҳарларда ақли ва барқарор яшил майдонлар (smart & sustainable greening) яратиш ва БМТ ЕИК аъзо мамлакатларининг шаҳарларни кўкаламзорлаштириш бўйича илғор тажрибасини ўрганишда амалий кўмаклашишга келишиб олинди.

Полезные ресурсы