ДИҚҚАТ ЭЪЛОН! Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!
28.
03. 2022
16:42
4526
Тендер

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Сирдарё вилоятининг Боёвут, Гулистон, Мирзаобод, Оқолтин, Сардоба, Сайхунобод, Сирдарё, Ховос туманлари ва Гулистон, Ширин, Янгиер шаҳарларида (1-лот) маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш, саралаш ва қайта ишлаш хизматларини давлат хусусий шериклик асосида амалга ошириш лойиҳаси юзасидан икки босқичли тендер бошланганлигини эълон қилади.

Тендерда иштирок этиш учун аризалар ҳамда дастлабки малакани баҳолаш ҳужжатларини (эълон остида кўрсатилган) ёпиқ конвертда, мухрланган, лойиҳа номи кўрсатилган ва Маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш, саралаш ва қайта ишлаш соҳасида Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни тузиш ҳуқуқи бўйича тендер ғолибини аниқлаш учун тендер комиссиясига деб ёзилган ҳолатда, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига, шунингдек Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигига ариза нусхаси (иловаларисиз), 2022 йилнинг 2 май куни
соат 18-00 га (Тошкент вақти билан) қадар тақдим этилиши шарт.

Тендер ўтказиш учун асос: Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.09.2020 йилдаги ПҚ-4845-сон қарори.

  1. Лойиҳа концепцияси;
  2. Дастлабки малакани баҳолаш ҳужжатлари;
  3. ЛБҲ;

Масъул xодим: Р. Рахматов

E-mail: info@uznature.uz

Қуйидаги манзил бўйича кўрсатилган алоқа воситалари орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин.

100043, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 7а уй,
телефонлар: (71) 207-07-70 (1072# 5003#), 90 198-81-81.

Полезные ресурсы