“Чиқиндилар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасини такомиллаштириш бўйича амалий семинар бўлиб ўтди
07.
04. 2022
17:19
3528
Новости

   Давлат экология қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамкорлигида ташкил қилинган семинар иштирокчилари пойтахтимизнинг Яккасарой ва Яшнабод туманларидаги “Махсустранс” ДУК Чиқиндиларни қайта юклаш, утилизация қилиш филиалларида бўлишди.

   Мазкур филиаллар фаолияти билан танишув чоғида депутатлар томонидан таъкидланишича, қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳасида чиқиндиларга бўлган мулкий муносабат аниқлаштирилиб, чиқиндиларни утилизация қилиш ҳамда уларнинг ҳосил бўлишини камайтиришга доир фаолиятни рағбатлантиришнинг иқтисодий механизмлари белгиланмоқда. Шу нуқтаи назардан семинарнинг амалий тарзда ташкил қилингани муҳим аҳамиятга эга.

Семинар иштирокчилари борган объектлари ҳудудига дарахт кўчатларини ўтқаздилар.

Полезные ресурсы