☘️Ёшларни атроф-муҳитга эътиборли бўлиши, долзарб экологик муаммоларни ҳал этишда амалий ишларга ундаш мақсадида Ўзбекистон Экологик партияси Бухоро шаҳар партия ташкилоти, Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси билан ҳамкорликда ТИҚХММИ миллий тадқиқоти Университети Бухоро табиий ресурсларини бошқариш институти талабаларига давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида:
- 1970 йилдан бошлаб ҳар йили 22 апрель куни жаҳондаги барча мамлакатларда турли тадбирлар ва акциялар ўтказилиши
- турли мамлакатларда инсонларни сайёрамиз ягоналигини ҳис этиш,
- дунёда хавфсизликни таъминлаш, халқаро тинчликни сақлаш ва барча инсонларнинг ягона уйи ҳисобланган Ерни ҳимоя қилишга чорланиши айтиб ўтилди.
✍️Бухоро вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати