Халқаро ишчи гуруҳда Қўмита вакили иштироки
26.
04. 2022
15:28
3940
Новости

 Давлат экология қўмитаси халқаро ҳамкорликдаги алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш йўналишида Белгия Қироллигининг Брюссел шаҳрида Европа комиссияси томонидан ташкиллаштирилган БМТ Европа иқтисодий комиссиясининг Ҳавони узоқ масофаларгача трансчегаравий ифлосланиши тўғрисидаги конвенцияси доирасида майда дисперсли моддаларнинг ҳавони ифлосланишининг олдини олиш ҳамда ҳавога ташланмаларни кадастрлаш ва уларнинг аниқ ҳисобини юритишга қаратилган халқаро ишчи гуруҳнинг навбатдаги тадбирида Қўмита масъул ходими ҳам иштирок этмоқда.

   Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2021 йилдаги ПҚ-76 сон қарорига асосан Ўзбекистон Ҳавони узоқ масофаларгача трансчегаравий ифлосланиши тўғрисидаги конвенция (1979 йил 13 ноябрь, Женева ш.) ва унинг асосий протоколларига қўшилишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиб чиқиш вазифаси  белгиланган.

Полезные ресурсы