Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда экология соҳасидаги давлат ва нодавлат ташкилотлари, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Мулоқотда Конституциявий ислоҳотларда ҳар бир фуқаронинг фаол бўлиши мамлакатимиз тараққиётида, ҳуқуқ ва манфаатларимизнинг қонун билан мустаҳкамланишида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Мулоқот давомида иштирокчилар томонидан Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича бир қатор таклифлар берилди.
Хоразм вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати