Ажинияз номидаги Нукус давлат педагогика институтида Конституциявий ислоҳотларни тарғиб қилиш ва кенг жамоатчиликнинг таклифларини ўрганишга бағишланган очиқ мулоқот ўтказилди. 
18.
06. 2022
12:32
3543
Новости

Тадбирда Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломурадов, Ўзбекистон Экология партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раҳбари А.Бегимова, университетнинг профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этди. 

Йиғилишда Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломурадов мамлакатимизда “яшил” иқтисодиётни таъминлаш учун инновацион “яшил” инвестицияларни рағбатлантириш, иқтисодиётга экологик тоза технологияларни, хусусан, “яшил” энергетика, “яшил” технологияларни, “ақлли” шаҳар ва қишлоқ хўжалиги принципларини тўлиқ жорий этиш каби вазифалар ҳақида сўз юритиб, бу жараёнда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалдаги тизимнинг самарасини ошириш мақсадида Конституцияда аҳолининг қулай атроф-муҳитга эга бўлиш ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишни акс эттириш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Очиқ мулоқотда инсоннинг экологик ҳуқуқларини, жумладан, юртимиз аҳолисининг ва бўлажак авлодларининг қулай ва тоза атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини мамлакат Бош қонунида акс эттиришнинг долзарб жиҳатлари ва ҳаётий аҳамияти юзасидан иштирокчиларга маълумотлар берилиб, таклиф-мулоҳазалар тингланди.

Полезные ресурсы