Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов Франция Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Aурелия Бушез хоним билан учрашув ўтказди.
19.
08. 2022
16:48
3370
Духовность и просвещение

Учрашувда Ўзбекистон Республикасида  атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, хусусан, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни кенгайтириш, биохилма-хилликни сақлаш, чиқиндиларни қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш, “Яшил макон” умуммиллий ташаббуси бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди. 

Франция томони тажриба ва билим алмашиш учун Франциянинг илмий ва академик доиралари, университетлари ва муассасаларини жалб этиш, биохилма-хилликни сақлаш ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни оқилона бошқариш бўйича қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириш, шунингдек, хусусий секторнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги иштирокини кенгайтириш бўйича ҳамкорликдан манфаатдорлигини билдирди.

Шунингдек, учрашув давомида томонлар  яшил иқтисодиётни ривожлантириш, барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, Париж келишуви мажбуриятларини бажариш каби асосий йўналишлар бўйича фикр алмашдилар.

Давлат экология қўмитаси Матубот хизмати

Полезные ресурсы