Бугун пойтахтимизда  Давлат экология қўмитаси, Ўзбекистонда БМТ Тараққиёт дастури, БИОФИН глобал ташаббуси томонидан «Биологик хилма-хилликни молиялаштириш бўйича ташаббус» лойиҳаси доирасида семинар ташкил этилди.
12.
10. 2022
21:47
3155
Новости

БИОФИН – бу глобал дастур бўлиб, 2012 йилда БМТ Тараққиёт дастури биологик хилма-хилликни молиялаштириш бўйича ушбу  ташаббусни амалга оширишни бошлади. 

БИОФИН ўзида глобал ҳамкорликни акс эттирган ҳолда бугунги кунда 30 дан ортиқ мамлакатларда амалга ошириб келинмоқда.

Ўзбекистонда БИОФИН лойиҳаси бир неча босқичда амалга оширилмоқда. Ҳар бир босқич доирасида кетма-кет тартибда бир нечта таҳлилий ҳужжат ишлаб чиқилади. 

Бугунги семинар доирасида халқаро эскперт ҳамда маҳаллий консультантлар томонидан ишлаб чиқилган Биохилмахилликни молиялаштиришнинг ҳуқуқий ва институтсионал таҳлили ҳамда Биохилмахиллик харажатлари таҳлиллари манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан кўриб чиқилди ва муҳокама қилинди.

Юқоридаги ҳужжатлардан ташқари,  молиявий эҳтиёжларни баҳолаш, биохилмахилликни молиялаштириш режаси ва биохилмахилликни молиялаштириш бўйича ечимлар бўйича тегишли ҳужжатлар ишлаб чиқилиши кўзда тутилган.

Тадбирда мазкур лойиҳани мамлакатимизда амалга оширишнинг муҳим омиллари юзасидан ўзаро фикр алмашилди, бу борада халқаро тажрибалар бўйича маълумотлар берилди.

Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати

Полезные ресурсы